Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Оила бўлиб териш шахсий маблағларни оширишга омил бўлади

Оила бўлиб териш шахсий маблағларни оширишга омил бўлади

28 октябрь 2019, Понедельник
169
0

Вилоятимизнинг миришкор деҳқонлари эрта баҳоридан ҳар бир қарич ерга меҳр бериб, катта умидлар билан қадаган чигит бугун “оқ олтин”га айланган. Ҳозирда пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, ёғингарчиликларга қолдирмасдан йиғиб-териб олиш учун мамлакатимизнинг барча жойларидан вилоятимизга ҳашарчилар етиб келиб меҳнат қилишмоқда. Ҳашар­ ­- элга ярашар, деган нақлнинг асл мазмун-моҳияти ҳам шунда бўлса, ажаб эмас.

Жорий йилда, Жиззах вилояти 208 600 тонна ҳосил кўтаришни режа қилган. Шундан ҳозирда 137 137 тонна пахта терилди. Албатта, хирмон кўтаришда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мисол учун, мавсум бошидан буён 879 тонна пахта териб, хиромонимизни бойитди.

Пахта теримининг уюшқоқлик билан ташкил этишда ҳашарчиларга турли қулайликлар яратиб берилаётир. Ҳар 50 кг пахта учун 1 литр, 100 кг учун 2 литр ўсимлик ёғи теримчиларга улашилмоқда.

Ҳашарчилар билдирганча бор, терим пуллари ўз вақтида берилаётгани ва терим ҳақининг оширилгани иш жараёнига ижобий таъсир кўрсатяпти. Жумладан,биринчи теримга 1 килограмм пахта учун минг сўмдан ҳақ тўланаяпти. Иккинчи терим учун 1 минг 200 сўм. Шундай экан, оила бўлиб, пахта териш яхшигина пул топиш имконини беради. Мазкур жараёнда илғор теримчиларни рағбатлантириш чоралари кўрилаётир. Албатта, буларнинг барчаси ҳашарчиларнинг ишчанлик кайфиятини ошириб, пахта хирмонларимизга барака улашяпти. Шубҳасизки, ҳашарчиларимизнинг меҳнати бир тарафдан ватанимизнинг иқтисодий равнақи учун хизмат қилса, яна бир тарафдан ўзларининг шахсий маблағини оширишга қўл келяпти.

Айтиш мумкинки, жорий йилда баҳор серёғин, ёз ҳаддан зиёд иссиқ, куз эса ҳаво ҳарорати кескин ўзгариш палласида. Шу боис айни кунларда деҳқонларнинг бутун диққат-эътибори бугуннинг ҳар соатидан унумли фойдаланиб, “оқ олтин”ни йиғиштириб олишга қаратилган. Шу мақсадда пахта учун юқори ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, ҳашарчиларга зарурий шароитларни яратиш, маданий тадбирлар уюштириш чоралари кўрилаётир.

Умуман олганда вилоятимизда ҳашарчилар сонини янада кўпайтириш чоралари кўрилаётир. Бу йўналишда фаол тарғибот уюштирилиб, теримнинг оилавий бюджетни мустаҳкамлашдаги аҳамияти аҳоли қатламларига тушунтирилмоқда. Ташвиқот маданийтадбирлар билан уйғунликда амалга оширилаётгани ўзига хос аҳамият касб этмоқда.




скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар