Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

29 октябрь 2019, Вторник
80
0

Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2019 йил 31 октябрь (пайшанба) куни, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Унда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир қатор масъул ходимлар иштирок этади ва сизни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар. 

Тадбирда қатнашмоқчи бўлган ОАВ вакиллари ва блогерларни анжуманга таклиф этамиз. Бунинг учун Сиздан жорий йилнинг 30 октябрь, соат 18:00га қадар вазирликнинг расмий электрон манзили (pressa@mvd.uz) орқали рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз.

ИИВ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар