Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда коллежи ходимаси 1 миллион 800 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлди

Жиззахда коллежи ходимаси 1 миллион 800 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлди

30 октябрь 2019, Среда
217
0

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳар Сайилжойи маҳалласида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Жиззах енгил саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси М.Б. шу коллежнинг ишлаб чиқариш таълими устаси вазифасида ишлаб келган шахснинг фирибгарлиги важидан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, талаба М.Б.дан Шароф Рашидов тумани, “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган коллеж ходимаси Ш.Р. фанлардан баҳоларини қўйдириб, коллеж дипломини олиб беришини ваъда қилган. Буниниг эвазига 1 миллион 800 минг сўм пул сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ва вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро Ш.Р. коллеж ҳудудида ваъда қилинган пулларни талабадан олаётган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда Жиззах шаҳри ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар