Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Жиззах-Қўқон” йўлида одам уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинди

“Жиззах-Қўқон” йўлида одам уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинди

31 октябрь 2019, Четверг
196
0

Жорий йилнинг 30 октябрь куни “Жиззах-Қўқон” йўлида йўл-улов ҳодисаси содир этилди.

Маълум бўлишича, тунги 01:30 лар чамаси Зарбдор тумани, “Лалмикор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган Э.Б.ни номаълум транспорт воситаси уриб юборган. Натижада Э.Б. бош қисмининг ўнг жағ ияк қисми очиқ йиртилиб синиши, ўнг билак ва ўнг қовурға суякларининг ички ёпиқ синиши ташҳиси билан туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига келтирилган ҳамда шу ерда ўзига келмасдан вафот этган. Марҳумни уриб юборган автомашина ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар