Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Телевизор ўғирлаган фуқаро қўлга тушди

Телевизор ўғирлаган фуқаро қўлга тушди

31 октябрь 2019, Четверг
207
0

Мирзачўл тумани, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Ш. яшаш уйида 5 кун бўлмади. Бундан фойдаланган ўғри мақсадига эришди.

Яъни, Мирзачўл тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимларининг аниқлашича, Зомин тумани, “Нурликент” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, тайинли иши бўлмаган, 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Х. кечаси, жабрланувчининг уйида ҳеч ким йўқ эканлигини билиб “ARTEL” русумли телевизорини ўғирлаб кетади.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар