Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойда профилактика инспекторига қўл кўтарган фуқарога суд ҳукми ўқилди

Арнасойда профилактика инспекторига қўл кўтарган фуқарога суд ҳукми ўқилди

05 ноябрь 2019, Вторник
43
0

Профилактика инспекторлари нафақат жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашда, балки, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш борасида тиним билмасдан меҳнат қилмоқда. Бироқ, айрим кимсаларнинг қилаётган ишлари дилни хира этгулик.

2019 йилнинг 11 сентябрь куни соат 17:30 ларда Арнасой тумани Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Адхам Бегимқулов “Бўстонлик Муҳаммад” фермер хўжалигидаги иш жойидан уйига қайтади. Кечки вақт “Миразиз” исмли танишига қўнғироқ қилиб, иккаласи спиртли ичмлик истъмол қилади. Шунда Адхам Бегимқулов ўзининг бу даражада маст эканлигини ота-онасига билдирмаслик учун уйига деразаси орқали кирмоқчи бўлади. Аммо у қўшниси Исомиддин Хаитовнинг уйига кирган эди. Ярим кечаси дераза орқали бегона шахснинг хонадонга киргани хонадон эгаларини уйғотиб юборади. Шунда Адхам Бегимқулов қўрққанидан деразанинг ойнасини синдириб қочиб кетади. Бироқ уйга ким кирганини хонадон эгалари билган эди. Шу сабаб Исомиддин Ҳаитов Адҳамнинг уйига бориб ота-онасига бўлган воқеа ҳақида айтиб беради. Аммо Адҳам хонадонга кирмаганлигини рўкач қилиб, Исмоиддин Ҳаитов билан жанжаллаша бошлайди. Уларнинг муштлашувини шу атрофда хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори эшитиб, воқеа жойига етиб келади. Ҳуқуқ посбони улардан тинчланиб олишини сўрайди. Унинг талабига Исомиддин Ҳаитов бўйсунадию спиртли ичимлик тасъирида бўлган Адҳам профилактика инспекторининг чап кўз соҳасига мушт туширади. Бу ҳам камлик қилгандай ҳар хил сўзлар билан уни ҳақоратлай бошлайди. Шундан сўнг ички ишлар ходими ўзининг жамоатчи ёрдамчисини чақиради ва Адҳам Бегимқуловни таянч пункитига олиб бормоқчи бўлади. Бироқ шунда ҳам Адҳам қонуний талабни бажармайди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Адҳам Бегимқулов жиноятга спиртли ичимлик таъсирида қўл урган. Бу касофатнинг касрига кимлар қолмаган дейсиз. Худди шундай суд Адҳам Бегумқуловнинг қилмишига яраша ҳукм эълон қилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳаққининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузитиш ишлари жазоси тайинланди.

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар