Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » 30 миллион кредит маблағи банк ходимлари томонидан талон-тарож қилинган

30 миллион кредит маблағи банк ходимлари томонидан талон-тарож қилинган

06 ноябрь 2019, Среда
142
0

Бахмал тумани, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Сув оқова” корхонаси ишчиси, 1986 йилда туғилган фуқаро А.А. туман прокуратурасига “Туронбанк” АТБ Жиззах филиали мансабдор шахсларининг жиноий фаолияти юзасидан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, фуқаро А.А. “Ҳар бир оила тадбиркор давлат дастури доирасида кредит ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан ушбу банкдан кредит олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилмаган. Шундай бўлсада, банк ходимлари кредит хужжатларини қалбакилаштириб, чорвачиликни ривожлантириш учун деб 30 миллион сўм кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар