Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Терговчи қандай бўлиши керак? Терговчининг бир куни (видео)

Терговчи қандай бўлиши керак? Терговчининг бир куни (видео)

06 ноябрь 2019, Среда
41
0

Тергов мураккаб жараён ҳисобланади. Ишга ўткир ақл ва чуқур билим билан ёндашилмаса, кимдир қонунда белгиланган жазодан қутилиб қолиши, яна кимнингдир ҳақ-ҳуқуқларига зиён етиши мумкин. Бежиз терговчи ҳуқуқшунос, криминалист, психолог бўлиши шарт.

Суриштирув, дастрлабки тергов фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш бўйича Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Тергов ходимлари видеокамера, фотоаппарат, жиноятчилар қолдирган излардан намуна олиш ва тез тиббий ёрдам воситалари каби кўплаб анжомларга эга тергов сумкалари билан тўлиқ таъминланган. Терговчилар ихтиёридаги энг замонавий компьютерларнинг барчасида веб-камералар мавжуд. Бу ускуналар гумонланувчи, айбланувчи ва гувоҳлар кўрсатмаларининг видео ва аудио ёзувларини олишда қўл келаётир.

Шунингдек, веб-камералар тергов ходимлари иштирокида масофадан туриб йиғилишлар ўтказиш шароитини яратди. Шу йилнинг июнь ойида республика Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасига “Газель 32212” русумли махсус тергов автоулови ажратди. Автотранспорт лазерли ўлчаш воситаси, онлайн кузатув камераси, интернетга уланувчи Wi-Fi ускунаси, алоқа радиостанцияси, электр кучайтиргич каби 30 дан ортиқ энг зарур анжом ва қурилмаларга эга. Қисқаси, тергов тезкор гуруҳи ҳар қандай жой ва вазиятда вазифасини мукаммал бажариши учун барча шароитлар бор.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда жами 1006 та тергов ҳаракатлари амалга оширилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 336 тага қисқарган. Камайишга ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар сабаб, десак адашмаймиз. Яна ҳам аниқроғи, вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 2018 йилнинг 9 ойига нисбатан жиноятларни 25 фоизга озайтиришга эришилган. Шунингдек, терговлар жараёнида давлат ва фуқароларга етказилган 5 миллиард 653 миллион сўмдан ошиқ зарар ундирилиши таъминланди.



Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар