Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зоминдаги қорамолларни ўғирлаган шахс сирдарёлик бўлиб чиқди

Зоминдаги қорамолларни ўғирлаган шахс сирдарёлик бўлиб чиқди

16 ноябрь 2019, Суббота
72
0

 Куни кеча Зомин тумани Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган Б.Б. туман ички ишлар бўлимига қорамолларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, ўғри ярим тунда Зомин-2 сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Зомин Улкан хирмони” фермер хўжалиги даласида бўлган 5 бош бозор нархи 15 миллион сўмлик қорамолларни ўғирлаган.

Олиб борилган тезкор суриштирув натижасида ушбу жиноятни Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган А.Т. содир этганлиги аниқланди. Мазкур жиноят Шароф Рашидов тумани, Оқолтин қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган, юк автоулови ҳайдовчисининг “ISUZU” русумли автомашинасида қорамолларни олиб кетилиши орқали содир этилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.     

 

Жиззах ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар