Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Обод қишлоқ” лойиҳаси Мирзачўл туманида жадал суратларда олиб борилмоқда

“Обод қишлоқ” лойиҳаси Мирзачўл туманида жадал суратларда олиб борилмоқда

17 июль 2018, Вторник
1 507
0

Қишлоқлар азал-азалдан гўзал ва тароватлидир. Бугунги кунда юртимизнинг олис гўшаларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари қишлоқлар қиёфасини янада ўзгартириб юборди, десак асло муболаға бўлмайди.

 


 
Шаҳарга тенглашаётган қишлоқлар жамолини кўриб кўзингиз қувонади. Замонавий уй-жойлар, шаҳарникидан қолишмайдиган шарт-шароитлар, албатта, замондошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун яратилаётганлиги айни ҳақиқатдир.
"Обод қишлоқ”лойиҳасини амалга ошириш ҳаракатлари Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида ҳам жадал ишлар олиб борилмоқда. "Обод қишлоқ” лойиҳасига киритилган туман ҳудудида катта ўзгаришлар бўлаяпти.
Ишчи гуруҳ томонидан қишлоқдаги муаммолар ўрганиб чиқилиб, бу ерда аҳолининг яшаши учун муносиб турмуш шароитини яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгиланди. Айниқса вилоят ички ишлар бошқармасининг ишчи гуруҳи аҳолига зарур маҳсулотлар ва буюмлар, дори-дармонлар билан таъминлаб турибди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тижорат банклари вакиллари қишлоқ фаоллари билан ҳамкорликда кўча ва йўлларни, ижтимоий иншоотларни, уй-жойларни таъмирлашмоқда, ободонлаштириш ишларини бажаришмоқда.
 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар