Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Ўғри қиз эдими?

20 август 2018, Понедельник
1 752
0

Эрталаб Дўстлик тумани деҳқон бозоридаги дўконини очган Фарангизнинг кўнглини бирдан нохуш ҳислар эгаллаб олди. Чунки дўкондаги атир-упалар сочилиб ётарди. Дарров пул қўядиган жойини кўздан кечирди. Ўғри 1 миллион 500 минг пул, аёллар костюми ҳамда 200 минг сўмлик атторлик буюмларини олиб кетганди. Шоҳида дарҳол туман ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилди.

Воқеа 13 августдан 14 августга ўтар кечаси юз берган. Дўкон қулфга калит танлаш йўли билан очилганлиги маълум бўлди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари ўғрилик аёл томонидан содир этилганлигини тахмин қилдилар.
Дарҳақиқат, суриштирув натижасида жиноятни Зомин тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган, турмушга чиқмаган Ойимгул Орзуева содир этганлиги маълум бўлди. Ҳозирда терговчилар қизни ўғриликка ундаган омиллар билан қизиқмоқдалар.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар