Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Гражданлар, омонатингизни банкда сақланг!

Гражданлар, омонатингизни банкда сақланг!

20 август 2018, Понедельник
1 426
0

Шароф Рашидов тумани, Қулама қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Аввалбек Шокиров Мирзачўл туманидаги “Гагарин шифобахш сувлари” дам олиш масканига бориб, ҳордик чиқариш ўрнига дардга чалинишига оз қолди. Мириқиб дам олиш учун келган тадбиркор ҳар хил учун учун ўзи билан 10 миллион сўм пул олиб келганди. У “соққа”ларини сиҳатгоҳ ҳовлисидаги “Ласетти” русумли машинаси багажига жойлаштирди.

15 август куни автомашина багажини очган Аввалбекнинг мазаси қочиб қолди. Кимдир пулининг тенг ярмини ўғирлаб кетганди. У тезгина воқеадан Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими масъулларини хабардор этди. Ўғри Аввалбек Шокировнинг эски таниши, Мирзачўл тумани, Ержар МФЙда яшовчи Холи Мансуров бўлиб чиқди. Ундан 1 миллион 600 минг сўм далилий ашё сифатида олинди. У энди пулнинг қолган қисмини қаерга жойлагани юзасидан ички ишлар ходимларига ҳисоб бераётир.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар