Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зомин туман ИИБ: ўғри қорамолларни сўйиб сотган  

Зомин туман ИИБ: ўғри қорамолларни сўйиб сотган  

22 ноябрь 2019, Пятница
261
0

 Зомин тумани ички ишлар бўлимига “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган фуқаро И.С. бир бош қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Туман ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлар давомида мазкур ўғирликни “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган фуқаро Ш.М. содир этгани аниқланди.

Бундан ташқари суриштирув давомида Ш.М. қўшни маҳаллалар ҳамда туманнинг чекка жойларидан қорамолларни ўғирлаб, сўйиб юборганлиги маълум бўлди. Далилий ашё сифатида фойдаланилган болта, пичоқ, арқон сўйилган қорамолларнинг терилари ва гўштлари хужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлар давом этмоқда.

 

       Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.   

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар