Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўқувчи машина бошқариши натижасида фуқаро ҳаётдан кўз юмди

Ўқувчи машина бошқариши натижасида фуқаро ҳаётдан кўз юмди

21 август 2018, Вторник
1 445
0

Ғаллаорол туманидаги “Ғаллаорол - Оқтош - Коризқудуқ” 4Р-49 йўлининг 37 километрида 19 август куни соат 5.40 да автоҳалокат содир бўлди. Ғаллаорол қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Р.Б. акасига тегишли машинани бошқариш чоғида ухлаб қолган ва автоулов йўл ёқасидаги дарахтга урилган.

Натижада тан жароҳати олган йўловчилардан бири туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Яна бир йўловчи ушбу шифохонанинг жонлантириш бўлимида. Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлими жиноий иш қўзғатган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар