Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Иттифоқ” да гиёҳванд моддаси сақлаб келган қўлга олинди

“Иттифоқ” да гиёҳванд моддаси сақлаб келган қўлга олинди

27 ноябрь 2019, Среда
479
0

 Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Жиззах шаҳри ҳудудида ўтказилган “Тозалаш” тадбирида Тошкент вилояти, Чиноз туманида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган фуқаро К.И. “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидаги кафелардан бирида ўзини шубҳали тутганлиги сабаб шахсий тинтувдан ўтказилди. Натижада фуқаро К.И.да полиэтилен пакетига солинган оғирлиги 550 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.    

Жиззах ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар