Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Сайёр қабул: сўзда эмас, амалда... (видео)

Сайёр қабул: сўзда эмас, амалда... (видео)

28 ноябрь 2019, Четверг
418
0

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида фуқаролар билан учрашувлар ўтказмоқда. Ушбу қабуллар муаммоларга аниқ ечим топилиб, камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилаётир.  

 

24 ноябрь. 2019 йил. МУАММОЛАР ЕТАРЛИ

Чунончи, Зомин туманининг Пахтакор, Беруний, Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинларида 3- сектор раҳбарининг аҳоли билан мулоқоти бўлиб ўтди. Ҳокимлик, ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган тадбир давомида ичимлик суви, электр, суюлтирилган газ ва кўмир таъминотини яхшилаш, электр тармоқлари ва трансформаторларни янгилаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонлари, кредит ажратилиши каби масалалар кўтарилди. Тегишли ташкилотлар масъуллари жалб этилган ҳолда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Худди шундай, ички ишлар бошқармаси бошлиғи тумандаги Ҳамид Олимжон, Бахт, Нурафшон, Ўзбекистон маҳаллалари аҳолиси билан учрашувлар ўтказди. Бу ерда иш ва нафақа билан таъминлаш, даволаниш, йўллар қурилиши, ариқлар қазишга доир истак ва таклифлар эшитилди. Одатдагидек, ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, муаммоларга ечим топиш бўйича топшириқлар берилди. Тадбир доирасида ушбу маҳаллалар ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларининг қишки мавсумга тайёргарлиги ўрганилди. Ўқув муассасаларида аниқланган камчиликларга барҳам бериш бўйича ҳокимлик, қурилиш ташкилотлари вакиллари билан келишиб олинди. Аҳоли билан учрашувлар давомида куз-қиш мавсумига қай даражада тайёргарлик кўрилгани текширувдан ўтказилиб, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.  

3- сектор раҳбари уйма-уй юриб, Зомин туманидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганди. Бу жараёнда туманнинг Гулистон ва Чилонзор маҳаллаларида кўплаб муаммолар тўпланиб қолгани аниқланди.

  

25 ноябрь. 2019 йил. МУВАҚҚАТ ШТАБ

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров туманнинг Гулистон ва Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, 3- сектор раҳбари бир қанча ташкилот ва корхоналар масъуллари билан бирга ҳудуддаги хонадонларга кириб, муаммоларни ўрганди. Бу жараёнда ичимлик суви ҳамда суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги камчиликлар аҳолига қийинчиликлар туғдириб келаётгани аниқланди. Худди шундай, Гулистонда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида бошланган айрим ишлар ниҳоясига етмай қолгани аён бўлди.

Шу куни вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Чилонзор маҳалласида муваққат штаб тузилди ва муаммо ва камчиликлар тўлалигича бартараф этилмагунча штаб фаолияти тўхтатилмаслиги билдирилди.

  

26 ноябрь. 2019 йил. МАШВАРАТ

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров раҳбарлигида Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30- ўрта умумтаълим мактабида ҳокимлик, тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда маиший хизмат кўрсатиш уйининг томини янгилаш, 700 метр йўлга асфальт ётқизиш, 2 та кўп қаватли уй қаршисида болалар майдончаси, тандирхона ва бошқа иншоотларни қуриш, кўчаларга ёритгичлар ўрнатиш, 30- ўрта умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлаш, мактаб атрофини девор ва панжаралар билан ўраш масалалари кўтарилди.

Масъул корхона ва ташкилотлар вакилларига ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди. Тадбирда маҳалла кўчаларига 1 минг 200 тонна шағал ётқизиш чоралари белгилаб олинди. Шу куни 3- сектор раҳбари ат-Термизий кўчасида ковланган артезиан қудуғи ҳамда сув минораси қурилишининг сифатини ўрганди. Сайёр қабул доирасида “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига 110 та суюлтирилган газ баллонлари ҳамда 3 тонна кўмир тарқатилди.

Шу билан бирга вилоят ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқий-психологик ёрдам ва реабилитация этиш сайёр автобуси ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд бўлган оилаларга хизмат кўрсатди. Бу иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари ходимлари ҳамда психологларини ўз ичига олган гуруҳ томонидан амалга оширилди. Кам таъминланган 3 оилага моддий кўмак берилди. Худди шундай тиббиёт автобусида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди, эҳтиёжга кўра кўрик ташкил этилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси туманнинг Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш чораларини кўрмоқда. Бу ишга вилоят “Сувоқова” ДУК ҳамда геодезия ташкилотлари жалб қилинди.

 

27 ноябрь. 2019 йил. ИШ БОШЛАНДИ

Зомин туманидаги Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 39- ўрта умумтаълим мактаби жойлашган кўчага ички ишлар органлари ҳомийлигида 1 километр масофага шағал ётқизилди.

Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 30- ўрта умумтаълим мактабининг иситиш тизимини алмаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Гулистон, Пахтакор, Беруний маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар қаршисида тандирхона ва ҳожатхоналар қурилиши бошланди.

 

 ЯҚИН КУНЛАРДА...

Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида мавжуд артезиан қудуғини тозалаш, насос ўрнатиш, сув минораси барпо этишга киришилади.

Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғинининг асосий кўчасига асфальт ётқизиш чоралари кўрилади.

 

3- СЕКТОР ШТАБИ ТОМОНИДАН...

Уйма-уй     юрилиб, ҳудуд муаммоларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун барча имкониятлар ишга солинади.

 

Маълумот ўрнида: штаб ишчи гуруҳи вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлигида куну тун Зомин туманининг Чилонзор маҳалласида бўлиб турибди.  

 

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар