Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахлик терговчилар бухорода

Жиззахлик терговчилар бухорода

29 ноябрь 2019, Пятница
309
0

 Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари Бухорога икки кунлик саёҳат уюштиришди. 50 кишидан иборат гуруҳ шайх Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Ҳожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Али Ромитоний, Бобо ас Самосий, Саид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбандий каби муқаддас қадамжоларда бўлди.

 

 

Саёҳатнинг иккинчи куни Лаби ҳовуз, Кўкалдош мадрасаси, Мир Араб мадрасаси, Арк қалъаси каби бир қатор обидалар зиёрат қилинди.  

 

Ходимларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришига хизмат қиладиган бу каби тадбирлар тергов бошқармаси томонидан тез-тез уюштирилади. Жумладан, сентябрь ойида Самарқанд шаҳри зиёратгоҳларига саёҳат қилинди. Худди шундай, терговчилар вилоят мусиқали драма театрининг “Баҳодир” спектаклини томоша қилдилар. Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов музейига ҳам борилди.

  

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар