Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ҳеч мурожаат эътибордан четда эмас (видео)

Ҳеч мурожаат эътибордан четда эмас (видео)

29 ноябрь 2019, Пятница
135
0

 Жиззах илоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида фуқаролар билан учрашувлар ўтказмоқда. Ушбу қабулларда муаммоларга аниқ ечим топилиб, камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилаётир. Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Мирзачўл туманининг Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида ҳокимлик, тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, секторлар масъуллари иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировга бир қатор муаммолар юзасидан мурожаат қилинган эди.

  Чунончи, ишга жойлашиш, муддати ўтган кредитни қоплаш, иситиш тизимларининг ишламаслиги, кўп қаватли уйларда ичимлик сувининг йўқлиги, электр таъминотидаги узилишлар, мулк ҳамда иш ҳақини ундириш, фуқаролик паспорти олиш, ногиронлик аравачаси ажратиш, намунавий лойиҳа асосида қурилган уйлардаги нуқсонларни бартараф этишга оид масалалар кўтарилди.

  Умуман олганда, сайёр қабул давомида 42 нафар фуқаронинг  мурожаатлари тингланди. 4 кишининг муаммоси жойида ҳал этилишига эришилди. Қолган масалалар бўйича тегишли идоралар масъулларига топшириқ берилиб, муаммоларга ечим топиш муддатлари белгиланди.

  Айни вақтда сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг 50 фоизига ечим топилган. Мисол учун туман марказидаги деҳқон бозоридан икки фуқарога савдо ўрни олиб берилди. Баҳодир Зокиров эса ўзи яшайдиган Ғалаба маҳалласи, Барокат кўчасида жойлашган 1-8- кўп қаватли уйга сув чиқмаслигидан шикоят қилганди. Масала 2 кун ўтмаёқ ҳал қилинди.

Ғалаба маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида билдирилган мурожаатларнинг 6 таси тиббиёт соҳасига алоқадор эди. Бу борадаги  масалаларга  туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси томонидан ечим топилди.

Мазкур мулоқот туманнинг Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси учун ичимлик суви муаммосини ҳал қилишга хизмат қилди. Таъкидлаш керакки, масала 10 йилдан буён ҳал қилинмаётган эди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи айни вақтда Зомин туманининг Гулистон ва Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғинида. Бу ерда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш бўйича 3- сектор штаби тузилган. Генерал-майор Ғайрат Қодиров уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўраётир.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

  

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар