Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Эҳтиёт бўлинг фирибгар! У олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериши мумкин

Эҳтиёт бўлинг фирибгар! У олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериши мумкин

30 ноябрь 2019, Суббота
26
0

 Пахтакор тумани, Буюк ипак йўли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган умумтаълим мактаби ўқитувчиси Д.С. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига фирибгарлик қурбони бўлганлиги важи билан мурожаат қилди.

Шикоятчининг билдиришича, фуқаро Д.С. Жиззах шаҳар, Жиззахликлар маҳалласида истиқомат қилувчи 1967 йилда туғилган, тайинли иши йўқ бўлган аёл Ж.З. нинг қуруқ гапларига ишониб қолган. Яъни фуқаро Ж.З. ўзининг танишлари орқали Жиззах давлат педагогика институтига Д.С. нинг 1991 йилда туғилган ўғли А.Ш.ни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 2 минг 500 АҚШ доллар пул олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Жиззах вилояти ахборот хизмати.               

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар