Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фарғоналик оғуфуриш Мирзачўлда мақсадига эриша олмади

Фарғоналик оғуфуриш Мирзачўлда мақсадига эриша олмади

03 декабрь 2019, Вторник
22
0

 Мирзачўл туманида ўтказилган “Тозалаш” тадбирида Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида 1957 йилда туғилган фуқаро М.Ё. харидорга оғирлиги 7,4 грамм марихуана гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бундан ташқари М.Ё. шахсий тинтув қилинганида эгнидаги чўнтагида қоғоз бўлакларига ўралган оғирлиги 85,3 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми ва 25-273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар