Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Мирзачўлда одам уриб ўлдирган номаълум ҳайдовчи воқеа жойидан ғойиб бўлган

Мирзачўлда одам уриб ўлдирган номаълум ҳайдовчи воқеа жойидан ғойиб бўлган

05 декабрь 2019, Четверг
85
0

 Жорий йилнинг 4 декабрь куни Мирзачўл тумани, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Т.Т йўл-улов ҳодисаси натижасида вафот этди.

Маълум бўлишича, фуқаро Т.Т 1972 йилда туғилган. Туман агросаноат касб-ҳунар коллежида қоровул бўлиб ишлаб келган. Мазкур воқеа 21:30 лар атрофида содир бўлган. Автоулов бошқарувчиси воқеа жоийидан яширинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.    

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар