Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Сурхондарёлик эркак Москвада юртдошини “ухлатиб” келганми?

Сурхондарёлик эркак Москвада юртдошини “ухлатиб” келганми?

05 декабрь 2019, Четверг
43
0

 Зомин тумани ички ишлар бўлимига Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1985 йилда туғилган аёл Ю.Н. фирибгарлик қурбони бўлганлигини айтиб мурожаат қилди.

Шикоятчининг билдиришича, 2015 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрига ишлаб пул топиш мақсадида боради. У ерда Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида истиқомат қилмиш 1990 йилда туғилган Б.Ф. билан танишади. Уларнинг жуда яқинлиги шаърий никоҳдан ўтишларига сабаб бўлади. Шунда фуқаро Б.Ф. ишлаб топган пулларини Ю.Н.дан қишлоғидаги укаси Ў.С. номига юборишини сўрайди. Бунинг эвазига уй олиб беришини айтади. Хуллас, мурожаатчи 15 минг 500 АҚШ доллар пулларини Б.Ф. қайтариб бермаётганини важ қилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.    

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар