Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зоминда гиёҳванд моддаси сақлаб келаётган шахс қўлга олдинди

Зоминда гиёҳванд моддаси сақлаб келаётган шахс қўлга олдинди

05 декабрь 2019, Четверг
51
0

 Зомин туманида ўтказилган “Тозалаш” тадбири давомида Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тайинли иши йўқ 1961 йилда туғилган фуқаро Н.Қ. шу туманнинг Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўзини шубҳали тутганлиги сабаб текширилганида гиёҳванд моддаси чиқди.

Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси каннабис турига мансуб. Фуқаро Н.Қ. дан 17,31 грамм каннабис гиёҳванд моддаси хужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.    

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар