Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Темир йўлларда ободонлаштириш тадбирлари уюштирилди

Темир йўлларда ободонлаштириш тадбирлари уюштирилди

06 декабрь 2019, Пятница
179
0

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси траснпортда хавфсизликни таъминлаш бўлими томонидан “Афросиёб” тезюрар поезди ҳаракатланадиган ҳудудларда, хусусан, Жиззах шаҳри, Зомин, Зарбдор, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида ободонлаштириш ишлари уюштирилди. Бу жараёнда асосий эътибор қўриқланадиган темир йўл кесишмалари, бекатлар, пиёдалар ўтиш йўлаклари, кўприклар, сув ўтказгичлар ҳамда теваракдаги аҳоли пунктларига қаратилди.    

 Чунончи, ҳудудлар ўт-ўланлардан тозаланиб, 8500 метрлик тиканли сим тортилди. Тозалаш ва ободонлаштириш ишларида транснпортда хавфсизликни таъминлаш бўлимининг 15, темир йўл корхона ва ташкилотларининг 70, ҳарбийлаштирилган ўқчилик командаларининг 62 нафар ходимлари ҳамда маҳаллалар фуқаролари қатнашдилар. Ҳашарда шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳаси ходимлари ҳам иштирок этдилар.

 Тадбир доирасида темир йўлларда хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бу ишлар ИИВ траспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи, подполковник Шуҳрат Ҳусанов ҳамда мазкур бўлим катта инспектори, катта лейтенант Мақсуд Мусаев раҳбарлигида ташкил этилди.    

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар