Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Онасини касаллигини айтиб 12 минг АҚШ доллар олган фуқаро фирибгар бўлиши мумкин

Онасини касаллигини айтиб 12 минг АҚШ доллар олган фуқаро фирибгар бўлиши мумкин

07 декабрь 2019, Суббота
502
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқамасига Ўратепалик маҳалла фуқарлар йиғинида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркор, 1980 йилда туғилган, фуқаро Э.А. фирибгарлик қурбони бўлганлиги важи билан мурожаат қилди.

Фуқаро Э.А. ўзига олдиндан таниши бўлган Обод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, турмушга чиқмаган, вақтинча ишсиз 1988 йилда туғилган, фуқаро М.Ш.нинг “онам рак касаллигига чалиниб қолган, пул бериб туринг, пулларни тезда қайтараман” деб алдаб, 2016 йил июль ойидан 2018 йил июль ойига қадар жами 12 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб қайтармай келаётганини билдирган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқамасига ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар