Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Эхо Узбекистана” телеграм каналида тарқалган “Гуляем и тут такое! (Джизак)” видеолавҳаси ҳақида муносабат

“Эхо Узбекистана” телеграм каналида тарқалган “Гуляем и тут такое! (Джизак)” видеолавҳаси ҳақида муносабат

07 декабрь 2019, Суббота
38
0

Бугун соат 14:41 да “Эхо Узбекистана” телеграм канали орқали “Гуляем и тут такое! (Джизак)” видеолавҳаси тарқалди. Ушбу видеотасвир юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жиззах вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бироқ бу ҳолат Жиззах вилоятида содир бўлганлиги аниқланмади.

Бундан ташқари “Эхо Узбекистана” телеграм канали админи билан боғланилганида воқеанинг айнан қайси ҳудудда ва қачон содир бўлганлигини билмаслигини келтириб ўтди.

Ушбу ҳолат бўйича Жиззах вилояти ички ишлар ҳамда Жиззах вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига мурожаат келиб тушмаган. Агарда мазкур воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар аниқланса хабар берилади.

 

Жиззах ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар