Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Долзарб масалалар муҳокамада: Ички ишлар ходимлари журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказди  

Долзарб масалалар муҳокамада: Ички ишлар ходимлари журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказди  

09 декабрь 2019, Понедельник
558
0

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳамда вилоят оммавий ахборот коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида «Жиззах ҳақиқати» — «Джизакская правда» газеталарининг мажлислар залида “Ҳуқуқубузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги режалар” мавзуида матбуот анжумани уюштирилди.

 — Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда, - дейди вилоят ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Жўрабек Авазов. - Бу каби саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ жорий йилнинг ўтган даврида жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар миқдорини 26,58 фоизга камайтиришга эришилди. Вилоятда содир этилган жами жиноятларнинг 64 таси бевосита профилактика хизмати ходимлари томонидан фош этилди. Шунингдек, соҳа вакиллари томонидан 1 нафар қидирувдаги жиноятчи ушланиб, 36108 та  маъмурий хуқуқбузарликлар аниқланди.

    Тадбирда вилоят оммавий ахборот коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Адилов бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида кечаётган ўзгаришлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

 Матбуот анжумани ички ишлар ходимлари ҳамда журналистларнинг қизғин савол-жавоблари билан якунланди.       

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар