Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар ходимига қўл кўтарган фуқарога суд ҳукми ўқилди

Ички ишлар ходимига қўл кўтарган фуқарога суд ҳукми ўқилди

10 декабрь 2019, Вторник
384
0

Мирзачўл тумани, “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Ёшлик” кўчасида яшовчи Бахтиёр Жўраев мазкур нақлни ўз тақдири билан исботлаганлардан бири. Муқаддам судланган бу шахс навбатдаги жиноятини маст ҳолатда содир қилди. Аниқроғи, у ички ишлар органи ходимига қўл кўтарди ва шунга яраша жазосини олди.

Бахтиёр Жўраев 2004 йилда безорлик қилгани учун 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган. Омади бор экан,  кўп ўтмай  амнистия асосида жазодан озод қилинди. Аммо Бахтиёр Жўраев қилган хатосидан хулоса чиқармади, ҳаётини тўғри йўлга солиш ўрнига ичкиликка ружу қўйди, тайинли иш билан шуғулланмади. Ўз навбатида бундай турмуш тарзи оиласини моддий қийинчиликка учратди.

Шу боис “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғини ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори, Самад Якубов уни бир неча маротаба ичкиликни ташлашга ундади, ҳатто, маҳалла фаоллари билан бирга уйига бориб, муаммога ечим қидирди. Ачинарлиси, Бахтиёр Жўраев қонун посбонининг бу ҳатти-ҳаракатларини нотўғри тушунди.

Чунончи, жорий йилнинг 2 сентябрь куни таниши билан бўккунча ичиб, тунги соат бирларда таянч пунктига Самад Якубовни қидириб борди. У ерда бўлган профилактика инспекторига “Нега уйимга борасан, ўз пулимга ичаяпман”, деганча ташланди. Зўравон ички ишлар органи ходимининг юзига бир неча мушт туширишга улгурди.

Табиийки, ички ишлар ходими уни зудлик билан ушлаб, Пахтакор туманидаги наркология диспансерига элтиш чораларини кўрди. Бу жараёнда безори ҳақоратлаш ва сўкинишдан тўхтамади, фаол қаршилик кўрсатди.

Тиббий текширувда қонунбузар Бахтиёр Жўраев профилактика инспекторига бурун суягининг пост травматик синиши, кўз склярясига қон қуйилиши, қовоқнинг қонталаш бўлиши билан боғлиқ тан жароҳатлари етказгани аён бўлди. Шу йилнинг 26 ноябрида Бахтиёр Жўраевнинг қилмиши жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани судида кўриб чиқилди.

Унинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш, уриш-дўпослаш, жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакилига фаол қаршилик кўрсатиш ва шаънини таҳқирлаш сифатида баҳоланди. Айбланувчи эса мастлиги туфайли ўша тунда қандай воқеалар юз берганлигини эслай олмаслиги билан ўзини оқлашга уринди.

Ҳолатни ҳар томонлама ўрганган суд Бахтиёр Жўраевга 3 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Айни вақтда у жазони манзил колониясида ўтамоқда. Энди Бахтиёр Жўраевда спиртли ичимлик ичиш учун шароит йўқ, аммо қилганлари тўғрисида ўйлаб кўришга вақт ва имконият етарли. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар