Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Йўловчи вафот этди, ҳайдовчи шифохонага тушди

Йўловчи вафот этди, ҳайдовчи шифохонага тушди

25 август 2018, Суббота
1 532
0

“Даштобод - Зомин - Супа - Бахмал” 4Р-40 йўлининг 25 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Зомин туманининг “Оқтепа” маҳалласида яшовчи А.О. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига тегишли “Кобальт” русумли автомашина бошқарувини йўқотиб қўйди. Рўй берган автоҳалокат натижасида йўловчилардан бири Н.Т. вафот этган.

Транспортни тегишли ҳужжатларсиз бошқарган А.О. эса олинган жароҳатлар сабаб туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси, 2-қисми билан иш қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар