Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Сектор раҳбари бахмалликлар билан мулоқот ўтказди

Сектор раҳбари бахмалликлар билан мулоқот ўтказди

10 декабрь 2019, Вторник
385
0

 Жойларда сектор раҳбарларининг аҳоли билан ўтказаётган мулоқотлари борган сари кўпайиб бормоқдаки, ушбу учрашувларда неча йиллар давомида ечимимсиз бўлган муаммолар ижобий кўриб чиқилaётир. Шу жумладан сектор раҳбарларининг ташаббуслари билан муҳташам иншоотлар, кўркам боғ-роғлар яратиляпти. Халқимиз эса бу каби савобли ишларимизга кўз тегмасин дея қўлларини дуога очган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирокида Бахмал тумани, Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда йиғилганлар бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаат этишди. Газ таъминотини яхшилаш, эскириб қолган трансформаторларни янгисига алмаштириш, ички йўлларнинг тугалланмай қолган қисмига шағал ётқизиб, охирига етказиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Аҳолининг мавжуд муаммолари ечими хусусида соҳа вакилларига 3-сетор раҳбари томонидан топшириқлар берилди.

 

Шунингдек, мазкур туманнинг Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган мулоқотда ҳам аҳолини қийнаб келаётган муаммолар эшитилди. Жумладан, иш билан таъминлаш, махсус насослар орқали сув чиқмайдиган жойларга сув чиқариш, ерларнинг унумдорлигини ошириш борасида зарур бўлган техник воситалардан фойдаланиш каби муаммолар тингланди.

Шу куни генерал-майор Ғайрат Қодиров туманнинг “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, Гулмирахоним нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди. Қисқа фурсат ичида фойдаланишга топширилган ушбу таълим муассасасига 3 млрд 500 миллион сўм маблағ сарфланган. Бу пулларнинг 2 млрд 350 милион сўми банк кридити ҳисобига, 1 млрд 150 миллион сўми эса хусусий тадбиркор Бобур Файзуллаевнинг ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, генерал-майор “Гулбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёнг чилдиринг” ҳамда Тонготар маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёшлик зийнати” нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимларида ҳам қатнашди.

 

Таъбир жоиз бўлса айтиш керакки, ушбу замонавий тарзда барпо этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари ёш авлодни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, ақлан етук, жисмонан соғлом вояга етказишда беқиёс хизмат қилади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар