Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зарбдорда бир гуруҳ қиморбозлар қўлга олинди

Зарбдорда бир гуруҳ қиморбозлар қўлга олинди

10 декабрь 2019, Вторник
273
0

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасининг хабар беришича, жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 22:30 ларда Зарбдор туманида ўтказилган “Тозалаш” тадбирида бир гуруҳ кимсалар қимор ўйнаётгани аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаролар 1987 йилда туғилган, фуқаро Х.Э. 1996 йилда туғилган, фуқаро С.Д. 1991 йилда туғилган, фуқаро Р.С., 1996 йилда туғилган, фуқаро Т.С., 1991 йилда туғилган, фуқаро Э.Д, 1990 йилда туғилган, фуқаро Х.Ж., 1994 йилда туғилган, фуқаро М.У., 1996 йилда туғилган, фуқаро А.Ж.лар бўлиб, Тинчлик маҳалла фуқарлар йиғинида истиқомат қилишади. Мазкур ҳолат юзасидан далилий ашё тариқасида 1 миллион 491 минг сўм пуллар ҳамда 4 қути рақамланган карталар ҳужжатлаштириб олинган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

 Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар