Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

“Операция” амалга ошмади

10 декабрь 2019, Вторник
255
0

 Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасига кўра, Ғаллаорол тумани, Бахт маҳалласи, Бахт кўчасида турган учта “Нексия” русумли автоуловнинг эшиги қулфни бузиш йўли билан очилган ва автомашинада бўлган пул ҳамда бир қанча буюмлар ўғирлаб кетилган. Чунончи, автомобиллардан биридан 250 минг сўм пул, бошқасидан дори қутиси, ўт ўчириш воситаси, хавфдан огоҳлантирувчи белги, 200 минг сўмлик эҳтиёт қисм ва 150 минг сўм пул олинган. Учинчи автомашинадан эса “Антирадар” қурилмаси ва видеоёзувларни қайд этиш мосламаси ғойиб бўлган.

Ички ишлар органлари ходимлари жиноятни “иссиқ изи”да очишга муваффақ бўлдилар. Аён бўлишича, ўғриликни Фориш тумани, Боғдон маҳалла фуқаролар йиғини, Бобур кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Т. ҳамда Фориш тумани, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини, Амир Темур кўчасида истиқомат қилувчи, 1980 йилда туғилган И.Р. содир этишган.   

Далилий ашё тариқасида дори қутиси, ўт ўчириш воситаси, хавфдан огоҳлантирувчи белги, “Антирадар” қурилмаси, видеоёзувларни қайд этиш мосламаси ва 150.000 сўм пул ҳамда қайчи ва бир жуфт қўлқоп ҳужжатлаштирилиб олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар