Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Олтин қум

10 декабрь 2019, Вторник
265
0

 Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Гулчамбар қишлоғи ҳудудида “Нексия” русумли автоулов тўхталиб, текширилганида автомашина салонида полиэтилен қопга жойланган 20 килограмм қум топилган. Суриштирув давомида автотранспорт ҳайдовчиси, Ғаллаорол тумани, Лалмикор МФЙ да яшовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Э. таркибида рангли металл парчалари бўлиши мумкин бўлган руда қумини Самарқанд вилоятидаги Зармитан тоғидан қазиб олганлигини билдирган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Зармитан олтин кони рудаси анча йиллардан буён қайта ишланади. Айни вақтда 20 килограммлик далилий ашё ҳужжатлаштириб олинган. Ғаллаорол тумани ИИБ ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар