Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўқувчилар қўлидаги 3000 дона портловчи “Трения”

Ўқувчилар қўлидаги 3000 дона портловчи “Трения”

10 декабрь 2019, Вторник
247
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Жиззах шаҳри, Олмазор маҳалласи, ибн Сино кўчасида яшовчи, 10- сонли ўрта умумтаълим мактабининг 8- синф ўқувчиси А.Б. ҳамда Шароф Рашидов тумани, Қўшбармоқ ҚФЙ, Қўшбармоқ кўчасида яшовчи, 1- сонли ўрта умумтаълим мактабининг 9- синф ўқувчиси М.И. кўчада тўхталиб, текширилган. Натижада болаларда 3000 минг дона “Трения” пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

Худди шундай, Жиззах шаҳрининг Сайилжойи маҳалласида ҳаракатланаётган Шароф Рашидов тумани, Зиёкор ҚФЙ, Гулзор кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ҳ.Ҳ. текширилган. Йигитчанинг ёнидан 35 қутига жойланган 2047 дона “Трения” пиротехника воситаси топилди.

Ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.              

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар