Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

“Нексия”лар тўқнашганда...

25 август 2018, Суббота
1 584
0

“Жиззах - Ғаллаорол” 4Р-38 йўлининг Жиззах шаҳри, А.Темур маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида “Нексия”лар тўқнашиб кетди. Ҳодисага Бахмал тумани, “Дўстлик” МФЙда яшовчи “Бахмал парвоз транс” МЧЖга тегишли автомашина ҳайдовчиси О.Р.нинг бошқарувни йўқотиб қўйиши сабаб бўлди.

Оқибатда унинг автомашинаси Жиззах шаҳри, “Халқобод” маҳалласида яшовчи О.Ш. бошқарувидаги “Нексия”нинг йўлига чиқиб кетган. Воқеа О.Ш.га тегишли бўлган транспортдаги йўловчининг жароҳат билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилиши билан ниҳояланди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар