Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззах-Зомин йўлида “Газ-53” ва “Нексия”нинг тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Жиззах-Зомин йўлида “Газ-53” ва “Нексия”нинг тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

12 декабрь 2019, Четверг
405
0

 Кеча 11 декабрь куни соат 21-34 ларда, Зомин тумани, Қўштол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах-Равот-Зомин” йўлининг 20 километрида ўлим билан боғлий йўл-улов ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Зомин тумани, Пишағор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган, фуқаро С.Б. “Газ-53” русумли автоуловини Жиззах-Зомин йўналиши бўйлаб маст ҳолда бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади. Оқибатида, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Шароф Рашидов тумани, Равот қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилган, 1974 йилда туғилган, фуқаро Э.У. бошқарувидаги “Нексия” русумли автоулов билан тўқнашган.

Натижада “Нексия” автоулови ҳайдовчиси У.Э. тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига олиб келаётган вақти вафот этган. Йўловчиси 1986 йилда туғилган, фуқаро С.Р. “олтинчи қовурға, қўлтиқ ости чизиғида ёпиқ синиб силжиши, ёпиқ бош мия жароҳати, бош мия чайқалиши чап пешона соҳасидаги тери ости гематомаси кўз ости юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар