Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Вилоят ички ишлар бошқармасида соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар иштирокида психологик тренинг уюштирилди

Вилоят ички ишлар бошқармасида соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар иштирокида психологик тренинг уюштирилди

12 декабрь 2019, Четверг
293
0

 Психологик тренинг вилоят ички ишлар бошқармаси, ҳамда соҳавий хизматларда, хусусан, жиноят қидирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов тизимида фаолият кўрсатаётган шаҳодатланган ходимлар иштирокида уюштирилди.

 Тренинг аввалида шахснинг психологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган сўровнома ўтказилди. Шундан сўнг руҳшунослар томонидан жамоа бўлиб ишлаш, руҳиятни софлигига эришиш ҳамда иродани чиниқтириш мавзуларида маърузалар ўқилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, вилоят ички ишлар бошқармасида бу каби психологик тренинглар мунтазам уюштирилаётир. Соҳа вакилларига фуқаролар билан самимий муносабатга киришиш, илмий ва руҳий салоҳиятни юксалтириш,  инсоннинг жамиятда ўз ўрнини топиши, ҳаёт мақсадларини тўғри белгилаш ва ана шу мақсадларни амалга ошириш ҳамда фарзанд тарбиясига оид тушунчалар бериб борилмоқда.   

 Самарали мулоқот технологияларидан кенг фойдаланилиши тадбирнинг қизиқарли бўлишини таъминлаётир. Тез-тез ўтказиладиган сўровномалар эса ходимларнинг руҳияти ҳақида аниқ маълумот олиш, шу асосда уларнинг хизмат вазифаларини белгилаш, лавозимга тайинлаш, уларнинг ички салоҳиятларини юзага чиқариш, жамоаларда жипсликни таъминлаш учун омил бўлади.

 Маълумот ўрнида айтиш керакки, сўнгги йилларда ички ишлар органларида психолог ходимлар сони ортиб бораяпти. Мазкур соҳа имкониятларига таянилаётгани тизим таркибидаги жамоаларда ижобий муҳит ҳукмрон бўлиши ҳамда хизмат самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши тайин.             

 Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар