Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зарбдорда сайёр қабулда кўтарилган муаммолар ечим топмоқда

Зарбдорда сайёр қабулда кўтарилган муаммолар ечим топмоқда

17 декабрь 2019, Вторник
475
0

 “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу талаби бугун аксар идора ва ташкилотлар масъуллари учун ҳаётий шиорга айланди, десак муболаға бўлмайди. Чунончи, Зарбдор туманида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўтказган сайёр қабули асосида тумандаги бир қатор муаммолар ўз ечимини топиб келмоқда.

Дарҳақиқат, ўтказилаётган бу каби сайёр қабулларда аҳолининг кўпчилик қисми иштирок этишаётир. Шундай бўлсада, мазкур оммавий учрашувлар натижасида қандай муаммолар ечим топмоқда? Аҳолининг ушбу тадбирлардан кўнгли тўляптими, деган саволлар туғилиши тайин.

 Жорий йил Зарбдор туманида 3-сектор раҳбарининг бир неча марота сайёр учрашувлари ўтказилди. Ушбу мулоқотлар давомида туманда мавжуд бўлган турли даражадаги муаммо-камчиликлар ўрганлиб, ижобий ечим топиб келинмоқда. Чунончи, шу туманнинг Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Эргашова Жумагул момо моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Момонинг яшаш шароити ўрганилганида қишги мавсимига тайёр эмаслиги ҳамда моддий етишмовчилиги сабаб уйини таъмирлашда қийинчиликларга дуч келаётганлиги аниқланди. Шундан сўнг Жумагул момонинг уйига шифер, иситиш тизимлари, ёғоч ҳамда уйни таъмирлаш учун керакли бўлган воситалар олиб келинди.

 Худди шундай ушбу маҳаллада яшовчи 1946 йилда туғилган Ғаппорова Саодат холага ҳам уйини таъмирлаш учун зарур бўлган ашёлар етказилди. Дарҳақиқат, бундан ташқари туманда оқова ҳамда ичимлик суви тармоқларини янгилаш, таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам ижобий ҳал этиляпти. Шунингдек, сайёр қабулларда айтилган маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, чиқинди қутилари ўрнатиш, эгасиз жониворларни тутиш, газ босимини ошириш, вилоят марказига автобус қатновини йўлга қўйиш, аҳолига имтиёзли нархларда ун  ва мой етказиб бериш юзасидан тушган шикоятлар ўрганилиб, уларни ечиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

 Қисқа қилиб айтганда, тумандаги бу каби амалга оширилаётган ишлар халқ розилиги, юрт ободлиги, тинч-тотув ҳаёт учун қилинаётган савобли амаллардан биридир.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар