Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Танишини “тунади”

25 август 2018, Суббота
1 562
0

Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида яшовчи А.Б жорий йилнинг февраль ойида таниши Р.К.га Шароф Рашидов тумани, “Зиёкор” маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигидан 50 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилди. Зотан, бу иш унинг қўлидан келмас, ваколатига ҳам кирмасди. Олинган майдонда чорвачилик билан шуғулланишни ният қилган Р.К. эса фирибгарга 2 минг 500 АҚШ долларини ўз қўллари билан топширди.

Орадан бир қанча вақт ўтгач, у на ерни, на пулини ололмаслигини тушунди. Узоқ иккиланишдан сўнг тегишли органга мурожаат этди. Айни вақтда қонун ҳимоячилари фирибгарлик йўли билан олинган пулнинг қаерга ишлатилганлигини аниқлашаяпти.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар