Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Пақилдоқ” ўйинчоқмас болажон!

Пақилдоқ” ўйинчоқмас болажон!

19 декабрь 2019, Четверг
53
0

 Янги йил яқинлашаверса ёшлар “пақилдоқ” паққиллатгиси келиб қолади. Ушбу пиротехника воситалар орқали ўзларини соғлигини хавф остига қўйишаётганини билишмайдимикин? Қолаверса, кучли товуш чиқарувчи бу воситалар қонун билан тақиқланган.

 Вилоят ички ишлар бошқармаси томонида “Тозалаш” тадбирлари натижасида пиротехника воситаларини сақлаш билан боғлиқ кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳри, Олмазор маҳалласи ҳудудида 1996 йилда туғилган фуқаро Ш.Б. текширилганда 10 дона “Скаплер”, 5 дона “Мастер ракета”, 1 дона “Мастер пират” ва 1 дона “Танс” номли пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

 Бундан ташқари шаҳарнинг Тинчлик маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл М.Ш. нинг сумкаси кўздан кечирилганда 3120 дона “Трения” ва 160 дона “Бенгальские огни” номли пиротехника воситаси аниқланди. Ушбу воситалар хужжатлаштириб олинди.

Ачинарлиси, ушбу ўзидан кучли товуш чиқарадаган воситаларнинг асосий харидори вояга етмаганлардир. Худди шундай Пахтакор тумани, Олмазор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи У.Ф.нинг сумкаси текширилганда 420 дона “Новый век” номли пиротехника воситаси чиқди.     

Ушбу ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар