Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зарбдорлик буғдой ўғриларига суд ҳукми ўқилди

Зарбдорлик буғдой ўғриларига суд ҳукми ўқилди

19 декабрь 2019, Четверг
86
0

 2019 йилнинг 7 декабрь куни 18 лар атрофида Жиззах вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари Зарбдор тумани темир йўл бекатида вагондан буғдой ўғирлаётган икки фуқарони ушлади. Ўғрилар воқеа жойидан қочишга уриндилар.

 Суриштирув давомида улардан бири Зарбдор туманининг Лалмикор маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ўрол Норалиев, иккинчиси эса шу туманнинг Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган Элёр Сулаймонов бўлиб чиқди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Элёр Сулаймонов муқаддам ҳам ўғирликка қўл урган ва икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган. Ўрол Норалиев эса ҳуқуқбузарлик содир этаётган пайти маст бўлган ва ушланган чоғида жамоат жойида ўзини номақбул тарзда тутган.

 Ҳолат Зомин тумани маъмурий суди раиси Ш.Х.Бегматов раислигида кўриб чиқилди. Суд Ўрол Норалиевга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 669 минг миқдорида жарима тайинланди. Бундан ташқари у 167 минг 250 сўм миқдорида қамоқ харажатларини тўлайди.

Худди шундай, Элёр Сулаймоновга ҳам 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 1 миллион 115 минг сўм жарима жазоси белгиланди. У ҳам қамоқ харажатларини қоплайди. Ғалла эса давлат эгалигига ўтказилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар