Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар вазири Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди

Ички ишлар вазири Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди

21 декабрь 2019, Суббота
73
0

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Жиззах шаҳридаги Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3- сектор штабида сайёр қабул ўтказди. Бир қатор шаҳар ва туманлар ҳокимлари, давлат идоралари ва бошқарма бошлиқлари иштирокида уюштирилган мулоқот аввалида республика Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматларининг 4 нафар раҳбарларига хизмат автомобилларининг калитлари топширилди. Худди шундай, ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётган 10 нафар ички ишлар органлари ходимлари маиший электротехника жиҳозлари билан тақдирланди.    

Шунингдек, тадбир давомида 16 ёшга тўлган 10 нафар ёшларга фуқаролик паспортлари тантанали тарзда топширилди. Уларга китоблар жамланмаси ҳам совға қилинди. Фуқаролиги бўлмаган 4 нафар юртдошимиз эса мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 1 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ фуқаролик паспортларини қабул қилиб олишди.   

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов шу куни фойдаланишга топширилган Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3- сектор штаби биносида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Жиззах шаҳридаги Ўрда экологик боғида жойлашган мазкур штаб 10 та хонадан иборат. Бу ерда мурожаат учун келганларнинг аризаларини қабул қилиш ва суҳбатлашиш учун барча қулайликлар яратилган. Штаб масъулларининг меҳнат шароитлари ҳам замон талабларига тўла мос.

 Мазкур бинода 42 гектар майдонга эга Ўрда экологик боғини назорат қилиш имконини ситуацион марказ юзага келтирилган. Айни вақтда ҳудуд 78 та видео ускуналари орқали кузатилмоқда. Тез орада бундай қурилмалар  сонини 138 тага етказиш кўзда тутилган.

 Шундан сўнг бўлиб ўтган сайёр қабул давомида Ички ишлар вазирига бузилган ҳуқуқларни тиклаш, жиноят-қидирув жараёнларини тезлатиш, жиноий жавобгарликни енгиллатиш, ички ишлар органларига ишга жойлашиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди. Пўлат Бобожонов томонидан ҳар бир масалага тегишли идоралар масъуллари бириктирилиб, ижро муддатлари белгиланди.

Сайёр қабуллар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов вилоят марказидаги Жиззахлик маҳалласининг Маъмур Зарипов кўчасида яшовчи, 62 ёшли эҳтиёжманд аёл Дилором Қодирова ҳамда шу маҳалланинг Ҳавастлик кўчасида яшовчи имконияти чекланган Суръат Сойибназаровлар хонадонида бўлиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший электротехника жиҳозларидан иборат совғалар топширди. Шунингдек, Ички ишлар вазири ҳар иккала хонадонни таъмирлаш бўйича 3- сектор масъулларга топшириқлар берди.

 

 Пўлат Бобожонов Зарбдор туманининг Адиробод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди ва ҳудудда 3- сектор вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Айтиш жоизки, ички ишлар органлари ҳомиийлигида маҳалланинг Замондош кўчасига шағал ётқилган. Аҳолига имтиёзли нархларда ун, ўсимлик ёғи, кўмир ва суюлтирилган газ етказиб берилди.

Ички ишлар вазири ҳудуддаги 215- сайлов участкасида бўлиб, бу ерда сайловчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни ўрганди.

 Худди шундай, Пўлат Бобожонов 2019 йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилган Зарбдор тумани ички ишлар бўлимига борди. Вазир идорада ходимларнинг иш шароитларини кўздан кечирди. Хусусан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари, тергов мажмуаси, маънавият залида бўлди. Шу билан ташриф ниҳояланди.  

Жиззах вилояти ички ишлар бошқрмаси ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар