Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг видеоселектори бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг видеоселектори бўлиб ўтди

25 август 2018, Суббота
2 256
0

Жорий йилнинг 24 августида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органларида бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш масаласига эътибор қаратилди. Ушбу қарор юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олиниб, уларни бажариш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги ички ишлар бошқармаси бошлиқларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Ҳатамов Рустам Абдуганиевич тайинланди. Йиғилишда Рустам Ҳатамов сўзга чиқиб, ички ишлар тизимида шахсий таркибни шакллантириш борасидаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бегзод Мавлонов кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқди.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар