Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Жиноятни ошкор қилган ҳид

26 декабрь 2019, Четверг
250
0

 Ўз ҳудудида хизмат вазифаларини бажараётган Жиззах вилояти ИИБ Пахтакор тумани ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Уйғун Юсупов ҳамда унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Жамшид Рашидовнинг эътиборини уйлардан биридан таралаётган шубҳали ҳид тортди. Шу сабабдан улар хонадонни текшириб кўришга қарор қилдилар. Натижада турар жой ҳовлисидан товада қовурилган марихуана гиёҳвандлик воситаси топилди.

 Шунингдек, уй эгаси молхонасида майдаланган марихуана баргларини полиэтилен қопда сақлаб келаётгани аниқланди. Ўтказилган экспертиза қопдаги гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги 1 килограмму 159 граммни, товадагиси эса 307,2 граммни ташкил қилишини кўрсатди.

Айни вақтда гиёҳванд моддалар ишқибози бўлган, Пахтакор тумани, Олмазор ҚФЙ, Дўстлик кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилган.  

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.  

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар