Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Форишда фохишалик билан шуғулланишга мажбур қилганлар фош этилди

Форишда фохишалик билан шуғулланишга мажбур қилганлар фош этилди

26 декабрь 2019, Четверг
212
0

 Куни кеча Фориш туманида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбирда одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ жиноий иш очилган.

Маълум бўлишича, туманнинг Э. Камолов маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчилар 1982 йилда туғилган Х.И. ва 1984 йилда туғилган Х.Ш. ўзаро тил бириктириб, Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган 1988 йилда туғилган аёл А.И. ни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб келган.

Айбланувчилар жабрланувчининг паспорти ҳамда 2017 йилда туғилган қизининг гувоҳномасини олиб қўйган.

Ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноий иш қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати         

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар