Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Хизмат интизоми мустаҳкамланиш йўлида

Хизмат интизоми мустаҳкамланиш йўлида

27 декабрь 2019, Пятница
341
0

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида 2019 йилнинг 11 ойи давомида вилоятдаги ички ишлар органларида тарбиявий йўналишда амалга оширилган ишлар ва бу борада йўл қўйилган камчиликлар, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 Вилоят ички ишлар бошқармаси, соҳавий хизматлар, манзил колониялари, шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари раҳбар ва масъуллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда республика Ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов, ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар сўзга чиқдилар.

 

Нотиқлар мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, ички ишлар тизимида кечаётган ўзгаришлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, соҳада кузатилаётган камчилик ва муаммолар танқид остига олинди. Чунончи, айрим ходимлар томонидан қонунбузарликлар содир этилган, худди шундай, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари рўй берган.

Оқибатда бир нечта ходим ишдан бўшатилган, яна бир нечаси жавобгарликка тортилган. Номуносиб ходимлар ички ишлар органлари обрўсига жиддий зарар етказаётгани таъкидланиб, раҳбарлар масъулиятини ошириш, тарбиявий ишларни кучайтириш, илғорларни рағбатлантириш бўйича талаб ва таклифлар билдирилди. Йиғилиш давомида хизмат интизомини бузган бир гуруҳ ходимлар огоҳлантирилиб, уларнинг масаласи интизомий кенгашда кўриб чиқилиши маълум этилди. Шу билан бирга фаол ходимлар мукофотлашга тавсия қилинди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунида тизимни нолойиқлардан тозалаш ҳамда таъмагирлик, масъулиятсизлик, хизмат интизомини бузиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.   

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар