Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Оққўрғонлик қонунбузарга суд ҳукми ўқилди

Оққўрғонлик қонунбузарга суд ҳукми ўқилди

27 декабрь 2019, Пятница
272
0

 Жорий йилнинг 21 октябрь куни Жиззахшаҳар, Оққўрғонлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшаб келган Анвар Алиев шаҳар ҳудудидаги ресторанлардан биридан ширакайф ҳолда чиқади. Шундан сўнг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида кетаётиб “Жиззах-Пахтакор” йўлининг Мустақиллик ва Зилол кўчаларининг кесишмасида “Матиз” русумли автоулов ҳайдовчиси билан жанжаллашади. Ушбу ҳолат Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисми ходимларининг эътиборини тортмасдан қолмасди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар ҳолатга ойданлик киритиш мақсадида Анвар Алиевни шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносига олиб келишганида қонунбузар хизмат вазифасини бажараётган ходимларига қаршилик кўрсатиб, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайди. Бундан ташқари ички ишлар ходимларидан бирининг эгнидаги пагонларни юлиб, тан жароҳати етказади.

Жиноятчи судда қилмишидан пушаймон эканлигини айтди. Хизмат вазифасини бажараётган ходимга қаршилик кўрсатганини эса спиртли ичимлик таъсирига тушиб билмасдан бажаргани билан оқламоқчи бўлди. Аммо бу жазодан мосуво бўлишга асос бўла олмайди. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, 2015 йилда Анвар Алиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддасида назарда тутилган қонун билан ҳам жазосини олган эди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар