Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Саҳоватга йўғрилган тадбирлар давом этмоқда

Саҳоватга йўғрилган тадбирлар давом этмоқда

27 декабрь 2019, Пятница
420
0

 2019 йил 19 декабрь куни вилоятимизда Республика Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов сайёр қабул ўтказди. Ушбу оммавий йиғинда фуқаролар томонидан бир қатор муаммоларга ечим топиш сўралганди. Айни вақтда мазкур масалаларга ижобий ечимлар топиш чоралари кўрилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор штабида ўтказган сайёр қабул давомида 30 га яқин фуқароларни қабул қилди. Тадбир давомида қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят-қидирув жараёнларини тезлаштириш, жазони енгиллаштириш, ишга жойлаштириш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш масалалари кўтарилди. Пўлат Бобожонов томонидан мурожаатлар орқали билдирилган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли идоралар вакилларига топшириқлар берилиб, ижро муддатлари белгиланди.

 Шунингдек, Ички ишлар вазири вилоят марказидаги Жиззахлик маҳалласининг Маъмур Зарипов кўчасида яшовчи, 62 ёшли эҳтиёжманд аёл Дилором Қодирова ҳамда шу маҳалланинг Ҳавастлик кўчасида яшовчи имконияти чекланган Суръат Сойибназаров хонадонида бўлиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший электротехника жиҳозларидан иборат Янги йил совғаларини топширди. Шунингдек, Ички ишлар вазири ҳар иккала хонадонни таъмирлаш бўйича 3-сектор масъулларига топшириқлар берди.

Мулоқот давомида Сурат Соибназаров кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, электр юритгичли ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўради.

 

 Ушбу сўров асосида бугун Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генарал-майор Ғайрат Қодиров томонидан Сурат Соибназаровга электр юритгичли ногиронлик аравачаси берилди ҳамда бу аравачада уйга кириб чиқиши учун қулай йўлак қурилди. 

 Худди шундай, Маъмур Зарипов кўчасида яшовчи, 62 ёшли эҳтиёжманд аёл Дилором Қодирова Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновдан ўғлини ишга жойлаштиришни сўраганди. Ушбу мурожаатдан кейин Достон Қодиров Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси қошидаги давлат унитар кохонасига ишга жойланди. Бундан ташқари Дилором Қодировага телевизор совға қилинди.  

Ички ишлар органлари томонидан бу каби саҳоватга йўғрилган тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар