Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Байрам муносабати билан хизмат шайлиги текширилди

Байрам муносабати билан хизмат шайлиги текширилди

27 август 2018, Понедельник
1 643
0

Мамлакатимизнинг барча жойларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тантаналарига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Шу боисдан Жиззах вилоятида истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш ва қизғин ўтказиш мақсадида тайёргарлик кўрилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ бугун республикамизнинг барча ҳудудларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тантаналари ўтказилаяпти.

Халқимизнинг азалий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган мустақиллик байрамини тинч ва осойишта, кўнгилдагидек байрамона кайфиятда ўтишини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан байрамга тайёргарлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармасининг турли соҳавий бўлимлар хизмат қилаётган ходимлар иштирокида саф кўриги ўтказилди. Унда бошқарма ходимларининг жанговар шайлиги яна бир бор текширилди.

Ўтказилган саф кўриги мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган бўлиб, одатда бу каби саф кўриклари ички ишлар органларида мунтазам равишда ўтказиб турилади. Бундан ташқари мазкур тадбирда жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ходимларга муҳим топшириқ ва вазифалар берилди.


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

Ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар