Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Ўксик қалбга қувонч улашиб...

29 декабрь 2019, Воскресенье
250
0

 Маълумки, давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида давлат идоралари масъуллари томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилаяпти.

 

Бу жараёнда асосий эътибор аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига қаратилмоқда. Чунончи, Жиззах вилоятида ички ишлар органлари масъуллари томонидан ўтаётган йилда бир қатор эзгу ишлар амалга оширилди.

 

Айниқса, турли байрамлар ва қутлуғ саналар муносабати билан ёлғиз қариялар, ногиронлар ва кам таъминланганларни йўқлаб туриш анъанага айланган. Хусусан, Янги йил муносабати билан Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси вакиллари томонидан Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган Ёрқин Улуғмуродовга ногиронлик аравачаси топширилди.

 

 Бундай тадбирлар ИИБнинг бошқа соҳавий хизматлари ва жойлардаги бўлимлари томонидан амалга оширилмоқда.

 

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар